5 Май 2023 йил 805

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган 15-18 ёшдаги қиз ва йигитларнинг психотроп моддалар билан ушланганлиги ҳақидаги видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, 22.04.2023 йил куни Олтиариқ тумани Жарқўрғон МФЙда яшовчи фуқаро М.У “102” рақамига мурожаат қилиб, шу маҳалладаги ўзига тегишли бўлган боғ шийпонига номаълум шахслар жанжал қилиб, кириб олганлигини маълум қилган.

Ушбу хабар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, юқоридаги манзилга профилактика инспекторлари етиб боришганда у ерда шу туманда истиқомат қилувчи Ф.М., Ж.О. ҳамда вояга етмаганлар М.Р ва Б.А.лар бор эканлиги аниқланиб, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 45,183-моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилган ва жиноят ишлари бўйича Олтиариқ тумани судига юборилган.
Суд томонидан 04.05.2023 йил куни уларнинг 2 нафарига юқоридаги моддаларга асосан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Шунингдек, фуқаро Ф.М. туман ИИБга мурожаат қилиб, ушбу видеони ижтимоий тармоқларга тарқатган шахсни аниқлаб, қонуний чора кўришни сўраган.

Видеотасвирларни тарқатган Ҳ.Ҳ. аниқланиб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46 прим 2-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳамда суд томонидан БХМнинг 3 баробар миқдорида жарима жазосига тортилган.

Юқоридаги шаҳсларнинг ёнини кўздан кечириш жараёнида психотроп моддалар ёки совуқ қуроллар аниқланмаганлигини ҳам маълум қиламиз.

Фуқароларимиздан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга расмий муносабат билдирилмасдан туриб, турли ноўрин хулосаларга бормасликларини сўраб қоламиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech