РАСМИЙ МУНОСАБАТ
“Эркак киши роддомда ҳамширанинг сочидан тортиб судраб чиқмоқда” сарлавҳали видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Малум бўлишича, 2021 йил 27 август куни Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасининг туғриқ бўлимида фуқаро М.С. томонидан дунёга келтирилган, жинси ўғил чақалоқ, 27 август куни вафот этганлигидан хабар топган М.С.нинг қайнотаси, фуқаро С.С. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, туғриқ бўлимида ишловчи акушер-гинеколог Ю.А.нинг сочидан тортиб, уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, шу куннинг ўзида С.С.га нисбатан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳамда тергов ҳаракатлари ўтказилиб, якунига кўра тўпланган ҳужжатлар тегишли судловга юборилган.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан 27.08.2021 йил куни юқоридаги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилган.
Ижтимоий тармоқ фаолларидан тарқатилаётган маълумотларни ҳаққонийлиги ва тўғрилигига ишонч хосил қилгандан сўнггина тармоққа жойлаштиришларини сўраймиз.
Эски хабарларнинг такроран тарқатилиши, фуқаролар орасида турли ноўрин хулосалар шаклланишига сабаб бўлади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати