11 Апрел 2022 йил 10307

РАСМИЙ БАЁНОТ

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган Олтиариқ туманида номаълум шахс томонидан “Gentra” русумли автомашинани тош билан уриб, ойналарини синдираётганлиги акс этган видеохабар юзасидан

РАСМИЙ БАЁНОТ

Ушбу ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганилганда қуйидагилар маълум бўлди.

Жорий йилнинг 10 январь куни Олтиариқ тумани Қапчуғай МФЙ да яшовчи М.Х. ўз хонадони олдида З.М, Г.К ҳамда С.М исмли аёллар билан уй-жой масаласидаги келишмовчиликлари юзасидан жанжаллашиб кетишган.

Жанжал вақтида аёллалардан бири М.Х га тегишли “Matiz” русумли автомашинанинг ойналарини синдириб, зиён етказганлиги учун М.Х аёлларга тегишли “Gentra” автомашинасининг ойналарини синдириб зиён етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан тайинланган судга оид тиббий экспертизасининг хулосасида 5 нафар фуқаролар “ЕНГИЛ” шикастланганлиги кўрсатилган.

Терговга қадар текширув ишлари давомида “Matiz” русумли автомашинага 1.547.709 “Gentra” русумли автомашинага 8.964.254 сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланган.

Тўпланган ҳужжатлар юзасидан фуқаро М.Х, С.М, М.К, ва З.Мларнинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52 ва 612-моддаларига тегишли қисмларида кўрсатиб ўтилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланганлиги сабабли, тўпланган ҳужжатлар қонуний хал этишлик учун Олтиариқ тумани Жиноят ишлари бўйича судига юборилган.

Бундан ташқари томонлар ўртасидаги ер-жой, мол-мулк, олди-берди масаласи юзасидан Олтиариқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech