1 Июл 2022 йил 502

РАСМИЙ БАЁНОТ

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган “Фарғона ўлимга сабаб бўлган жанжал...” сарлавҳали видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, жорий йилинг 13 июнь куни Бувайда тумани Марказий шифохонасидан туман ИИБ Навбатчилик қисмига фуқаро У.А нинг тан жароҳати билан даволанаётганлиги юзасидан хабар келиб тушган ҳамда тегишли тартибда рўйҳатга олинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомиада фуқаро У.А 12 июнь куни маст ҳолатда туман марказидаги “Эшонбобо” жоме масжиди яқинидаги хожатхона ҳовлисида ўзига нотаниш бўлган М.А билан оғзаки жанжаллашиб, жанжал давомида М.А, У.А.нинг бўйин ости соҳасига мушти билан бир маротаба урган. Натижасида У.А мувозанатини йўқотиб боши билан ерга йиқилганлиги аниқланган.

Суд-тиббий экспертизасининг 17.06.2022 йил кунидаги хулосасида У.А да аниқланган жароҳатлар ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикастлар тоифасига киришлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 15.06.2022 йил куни Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан М.А.га нисбатан жиноят кодексининг 111-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.

27.06.2022 йил куни шифохонада даволанаётган У.А олган жароҳатлари сабабли вафот этганлиги сабабли, қўшимча суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech