РАСМИЙ БАЁНОТ
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган "Фарғонада телефонни тортиб оладиган, зўравон ходимларга ким чора кўради???" сарлавҳали видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 22 апрел куни фуқаро А.Т Қува тумани марказида ўзининг “Nexia-3” русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, йўл-ҳаракати қоидаларини бузганлиги сабабли туман ИИБ ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган. Ҳайдовчи А.Т дан тегишли ҳужжатларни тақдим қилмасдан, ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмай, уятли
сўзлар билан сўкиниб, жамоат жойида майда безорилик қилган.
Шунингдек, автомашинада бўлган фуқаро З.С (видеотасвирдаги аёл) ички ишлар органлари ходимларидан норози бўлиб, жамоат жойида бақир-чақир қилиб, фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини бузиб, профилактика инспекторининг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмай, унга фаол қаршилик кўрсатган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Т ҳамда З.С ларга нисбатан Қува туман ИИБ томонидан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Қува туман судига юборилган. Суднинг 24.05.2022 йил кунги қарори билан А.Т Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ҳамда 194-моддаси 1-қисмида кўрсатлиган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси, З.С га нисбатан юқоридаги моддалар тартибида жарима жазоси тайинланган.
Фуқароларимиздан юқоридаги каби ҳолатларга ҳуқуқий муносабат билдирилмасдан туриб, ноўрин хулосага бормасликларини сўраб қоламиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати