Расмий муносабат
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган “Бу аёлни нега уриб ташлашди? Яширин камерадаги ҳолат" сарлавҳали видеохабар ва унда келтирилган ҳолатлар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди
Маълум бўлишича, 12.05.2023 йил куни Фарғона шаҳар "Ибн сино" МФЙ раиси К.Т. (аёл) маҳалла ҳудудини ободонлаштириш аҳволи ва кўча тозалигини текшириб юрган вақтда, Янги аср кўчаси, 176-уй олдида ободонлаштириш бўлими ишчи-ходимларини кўриб, уларга ушбу кўп қаватли уй атрофида ўсган ёввойи ўтларни юлиб олишларини ва тозалаб супуришларини айтган. Шундан сўнг М.О. ва М.А. (аёл)лар МФЙ раиси билан оғзаки жанжаллашиб, раисининг ортидан МФЙ биносигача келишган ва уни турли ноўрин сўзлар билан ҳақорат қилишган.
Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, фуқаролар М.О. ҳамда М.А.ларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фуқароларимиздан юқоридаги каби хабарларга расмий муносабат билдирилмасдан туриб, турли ноўрин хулосаларга бормасликларни сўраб қоламиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати