18 Апрел 2022 йил 1248

РАСМИЙ БАЁНОТ

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган “Қувада аёлга зўравонлик қилинди” сарлавҳали видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 16 апрель куни фуқаро Ф.Э (видеохабардаги аёл) Қува туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда туман марказида ўзига тегишли автомашинада ҳаракатланиб кетаётган вақтида таниши Ф.Қ уни тўхтатиб, ҳақорат қилиб, автомашинаси ён ойнасини қасддан синдириб, зарар етказганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида фуқаро Ф.Қ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 612-моддаси 1-қисми ва 183-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлиги аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний хал этишлик учун Жиноят ишлари бўйича Қува тумани судига юборилган.

Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech