12 Март 2022 йил 1550

РАСМИЙ БАЁНОТ

Ижтимоий тармоқларидаги “HUMAN UZ” канали орқали «ЗЎРАВОНЛИК ва ҚОНУНСИЗЛИК! Фарғоналик балиқчи мулки ҳануз таланяпти» номли видеохабар тарқалди.

Аниқланишича, 2022 йилнинг 05 март куни Фарғона вилояти ИИБ 102 қисқа рақамига Олтиариқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ю.Н мурожаат қилиб, Ёзёвон туманида жойлашган сув омборида фуқаролар ўртасида ўзаро жанжал бўлаётганлигини маълум қилган.

Мазкур хабар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, воқеа жойига масъул ходимлар етиб борган.

Ҳолат юзасидан ўзаро жанжаллашган фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар бўйича терговга қадар текшириш ҳаракалари давом этмоқда.

Якунига кўра, қонуний қарор қабул қилиш учун суд органларига юборилиши таъминланади.

Шунингдек, видеохабарда келтирилган ИИО ходимларининг ҳолатга қанчалик алоқадорлиги юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech