РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган енгил автомашинани ёқиб юборилганлиги ҳақидаги видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 26 июнь куни фуқаро У.М (аёл) Фарғона вилояти ИИБ нинг “102” рақамига мурожаат қилиб, унда шу куни соат тахминан 03:00 да Фарғона шаҳар Эзгулик кўчаси 10-уй олдида турган онаси М.У га тегишли бўлган қора рангли,“Kia Сarnival” русумли, автомашинани номаълум шаҳс ёқиб юборганлигини маълум қилиб, ушбу холат юзасидан қонуний чора кўришни сўраган.
Шу куннинг ўзида Фарғона шаҳар ИИО ФМБ тезкор тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, хужжатлар расмийлаштирилган.
Автомашинага етказилган зарарни аниқлаш мақсадида судга оид ёнғин-техникавий экспертизаси ва баҳолаш экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати