Расмий муносабат
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган Олтиариқ туманида пичоқбозлик содир бўлганлиги ҳақидаги видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, 2023 йил 16 июнь куни Олтиариқ туманида яшовчи 1996 йилда туғилган Х.М. таниши 1989 йилда туғилган С.Н. билан тумандаги “Пўлатобод” ошхонасида ўзаро келишмовчилик сабабли гап талашиб С.Н. Х.С.нинг юз қисмига шапалоқ уриб юборган. С.Н. ошхонадан чиқиб ўзига тегишли автомашинада Қапчуғай МФЙ, томон ҳарактланиб кетаётган вақтида унинг орқасидан Х.М. етиб бориб, Шарқ МФЙ ҳудудида яна ўзаро гап талашиб Х.М. қўлидаги пичоқ билан С.Н.га тан жароҳати етказган.
Олтиариқ тумани марказий шифохонасининг берган дастлабки маълумотига кўра, С.Н.да чап курак юқори ташқи соҳасида кўкрак қафасига тешиб ўтмаган, санчилиб кесилган, чап ён бош соҳасида санчилиб кесилган жароҳатлар аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 16.06.2023 йил куни туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Х.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “м” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, фуқаро С.Н.га нисбатан етказилган тан жароҳатлари юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Шу ўринда фуқароларимиздан интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган юқоридаги каби хабарларга расмиий муносабат билдирилмасдан туриб, турли ноўрин хулосаларга бормасликларини сўраб қоламиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати