8 Сентябр 2025 йил 521

Вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан навбатдаги қабул ташкил этилди

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги, жамоат тартибини сақлаш ҳамда пробация хизмати фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан фуқаролар ва ходимлар мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Фаррухбек Усаровнинг шахсий қабули ўтказилди.

Қабул давомида 45 нафар жисмоний ва юридик шахслар қатнашиб, улардан турли масалаларда 52 та мурожаатлар қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 21 таси тегишли ҳуқуқий асослар билан ижобий ҳал этилди.

Қолган 31 та мурожаат бўйича комплекс ўрганиш талаб этилиши туфайли ижросини назоратга олиш ва ечимини таъминлаш бўйича масъулларига алоҳида вазифалар юклатилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech