16 Август 2024 йил 1521

Фарғона вилоят ИИБ раҳбарияти иштирокида Марғилон шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказилди

Халқ билан мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида вазирлик идоралар, секторлар, вилоят ва туманлардаги барча даражадаги ташкилотлар раҳбарлари режа-жадвал асосида жойларда сайёр қабуллар ўтказилиши белгиланган.

Бугун ушбу топшириқ ижроси доирасида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Элёрбек Ғаниев иштирокида Марғилон шаҳрида жойлашган “Эркин Воҳидов” номидаги ижодкорлар боғида вилоят ҳудудида яшовчи фуқаролар учун оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида 46 нафар фуқаролардан ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ жами 47 та мурожаатлар қабул қилинди.

Эътиборлиси шундаки, бошқарма раҳбарияти ҳар бир мурожаатни синчковлик билан ўрганиб, 16 тасини жойида ижобий ҳал этди. 7 та мурожаатчига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Кўриб чиқиш муддат талаб этадиган 24 та мурожаатнинг ижроси бошқарма масъул ходимлари томонидан назоратга олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech