14 Апрел 2023 йил
523
Қувасой шаҳрида хонадонининг том қисмида марихуана сақлаган шахс фош бўлди
Қувасой шаҳар.2023 йилнинг 06 апрель куни шаҳар ИИБ ТҚХ ЖҚБ ва ТҚКГ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Р.Д.нинг Пакана маҳалла ҳудудидаги яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон том қисмида “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати