26 Август 2023 йил 2900

Қувасой шаҳрида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноят муҳокамаси ўтказилди

Муҳокама йиғилишида вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ катта инспектори, майор А.Хайитбоев, вилоят мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси масъул ходими,  шаҳар ИИБ вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор психологлар, Қувасой шаҳар мактаб ва мактабгача таълим бўлими мудири, барча мактаб директорлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари қатнашди.

Қувасой шаҳрида 2023 йилнинг 18 июль куни  номаълум шахс Қувасой шаҳар, Хамдўстлик МФЙда яшовчи, О.К (аёл) нинг хонадони олдида қаровсиз қолдирилган “Damas” русумли автомашина салонидан автомашинанинг техник паспорти,  икки дона банк пластик карталари ва чет элга чиқиш паспортларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Қувасой шаҳрида яшовчи 2010 йил туғилган вояга етмаган 7-синф ўқувчиси Э.С,  2009 йил туғилган 8-синф ўқувчиси М.О ҳамда унинг синфдоши 2009 йил туғилган М.С.лар содир этганлиги аниқланди.

Муҳокамада мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳуқуқий оқибатлари ҳақида сўз юритилиб, келгусида бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида фикр алмашилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech