Қувасой шаҳрида тақиқланган гиёҳвандлик воситаларини сотган шахс қўлга тушди
Қувасой шаҳар. 08 январь куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Б.Д Мирзалар маҳалла ҳудудида 1.000.000 сўм эвазига 1 дона юмалоқ шаклдаги гашиш гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, далилий ашёлар тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати