21 Август 2021 йил 426

Қувасой шаҳрида шифер маҳсулотларини сотиб олмоқчи бўлган шахс пулларига алданди

Қувасой шаҳри. 17 август куни А.Х ИИБга мурожаат қилиб, унда июнь ойи бошларида номаълум шахс ишончига кириб арзон нарҳда шифер маҳсулотини олиб келиб беришини айтиб ундан жами 1.500.000 сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Б.У. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech