10 Феврал 2022 йил 364

Қувасой шаҳрида шафтоли меваларини алдов йўли билан қўлга киритиб, пулларни бермаган шахслар қўлга олинди

Қувасой шаҳри. 4 февраль куни Т.И исмли фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, унда  2019 йилнинг август ойларида номаълум шахслар унинг ишончига киришиб, сотмоқчи бўлган шафтоли меваларини 2 400 000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини бир кун муддатда беришларини айтиб, олиб кетишиб, берган ваъдаларини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган меваларни бошқа шахсга сотиб юборишиб, пулларини эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув харакатлари давомида ушбу жиноятни Э.И ва М.А.лар содир этганлиги аниқланганиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech