Қувасой шаҳрида пластик картадан пул ўғирлаган шахс фош бўлди
Қувасой шаҳар. А.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 28 октябрь куни номаълум шахс, тегишли банк томонидан берилган пластик картасига компьютер тизими орқали рухсатсиз кириб, пластик картаси ҳисобида бўлган 4.200.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб ечиб олганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Т.С содир этганлиги аниқланиб. тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати