22 Апрел 2022 йил 420

Қувасой шаҳрида оғу савдосига чек қўйилди

Қувасой шаҳри.2022 йилнинг 14 апрель куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ва ТваЭҚКГ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, шаҳардаги юқумлик касалликлар шифохонаси ёнида С.И таниши Ш.А.га “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 350.000 сўмга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган ҳамда С.И.дан 350.000 сўм миқдорда пул ва оқ рангли целофан пакетга ўралган “гашиш” гиёҳвандлик моддаси Ш.А.дан эса “спичка” номли гугурт қутисига солинган “гашиш” гиёҳвандлик моддаси холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.И ва Ш.А.га нисбатан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech