Қувасой шаҳрида “марихуана” сақлаган шахс аниқланди
Қувасой шаҳар.2022 йилнинг 17 октябрь куни, шаҳар ИИБ ЖҚБ ва ТЭҚКГ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Лашкар маҳалла ҳудудида яшовчи И.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ошхонаси деворида “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати