15 Феврал 2023 йил 583

Қувасой шаҳрида ижтимоий тармоқ орқали телефон апппарати сотиб олмоқчи бўлган аёл пулларига алданди

Қувасой шаҳар. Т.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 26 декабрь куни номаълум шахс “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали ишончига кириб, унга “iPhone 12 PRO” русумли телефон аппаратини 3.630.000 сўмга сотишини, пулларни пластик карта орқали ўтказиб берса, телефон аппаратини яшаш хонадонига жўнатиб юборишини айтиб алдаб, номига тегишли банк томонидан берилган пластик картаси ҳисобида бўлган 3.630.000 сўм пулларини туширтириб олиб, пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни О.С содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech