10 Сентябр 2022 йил 433

Қувасой шаҳрида ҳайдовчи талончилик қилди

Қувасой шаҳар.02 сентябрь куни Ў.Э бошқарувидаги “Gentra” русумли автомашинасида М.Ф исмли аёлни яшаш манзилига олиб бориб қўйишини айтиб, автомашинасига йўловчи сифатида чиқариб, йўлда келаётган вақтда М.Ф.га гўёки икки йил аввал йўл кира ҳаққини бермаганлигини баҳона қилиб, унинг қўлида бўлган “Samsung А-02” русумли уяли телефон аппарати, 500.000 сўм пули, тиббий ҳужжатлари ва аёллар кийими бўлган қўл сумкасини очиқдан-очиқ тортиб олиб қўйиб, Янгиобод маҳалла ҳудудига етиб келгач М.Ф исмли аёлни автомашина салонидан тортиб тушириб юбориб ҳодиса жойидан кетиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech