Қувасой шаҳрида гиёҳвандлик моддалари савдосига чек қўйилди
Қувасой шаҳар.2023 йилнинг 04 апрель куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қувасой шаҳар, Пакана маҳалла ҳудудида Қ.М исмли аёл Фарғона шаҳар ҳудудида ўзининг бирга яшовчи таниши вояга етмаган Н.Г исмли қиз орқали 500.000 сўм эвазига гашиш гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.
Шунингдек, тезкор тадбир давомида Қ.М исмли аёл ўзи яшаб келаётган Фарғона шаҳар А.Қодирий кўчасидаги хонадонида гашиш гиёҳвандлик моддасини тақдим қилган ва ушбу модда ҳам далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, Қ.М исмли аёл процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати