20 Декабр 2022 йил 382

Қувасой шаҳрида газ трубаларини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Қувасой шаҳар. Фуқаро Х.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 06 декабрь кунидан 07 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс йўл четида қаровсиз қолган Чорвадор кўчасини газлаштириш учун, нархи 3.420.000 сўмлик сотиб олинган газ турабаларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Т.Б содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech