20 Июн 2023 йил 324

Қувасой шаҳрида фуқаронинг пластик карта ҳисобидан 2.380.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаган шахс қўлга тушди

Қувасой шаҳар. Фуқаро А.А ИИБга мурожаат қилиб. унда 2023 йилнинг 10 май куни номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик картасига компьютер тизими орқали рухсатсиз кириб, жабрланувчига сездирмасдан пластик картаси ҳисобида бўлган 2.380.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб ечиб олганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Н.Н исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Text to speech