Қувасой шаҳрида фуқародан вақтинча фойдаланиш учун уяли телефон аппаратини олиб қайтиб бермаган шахс қўлга олинди
Қувасой шаҳри. 27 сентябрь куни Б.С исмли аёл ИИБ га мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 5 сентябрь куни номаълум шахс унинг ишончига кириб, нархи 800.000 сўмлик “RedMI” русумли телефон аппаратидан вақтинча фойдаланиб, сўнг қайтариб бериш шарти билан олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан телефон аппаратини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур холат юзасидан Қувасой Шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Ж. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати