Қувасой шаҳрида фуқаронинг ёнидан “оғу” топилди
Қувасой шаҳар. 12 февраль куни Қувасой шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ж.М.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг эгнидаги курткаси ўнг чўнтагида кўк рангли полителин қоғоз парчасига ўралган 3 дона ва оқ қоғоз парчасига ўралган 1 дона тўқжигарранг гашиш гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати