12 Январ 2023 йил 988

Қувасой шаҳрида аёлнинг хонадонига тушган 2 нафар вояга етмаган шахс қўлга тушди

Қувасой шаҳар. Х.Олимжон маҳалла ҳудудида яшовчи Т.С исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 03 январь куни номаълум шахс хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, нархи 3.000.000 сўмлик кир ювиш машинаси, бир дона нархи 2.000.000 сўмлик телевизор, бир дона металдан ишланган сейф ва сейф ичида бўлган 10.000.000 сўм пулларини яширин равишда, ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Т.А ва Б.М содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech