16 Ноябр 2021 йил 391

Қувасой шаҳрида аёлнинг пластик картасидан пул маблағларини ўғирлаган эркак аниқланди

Қувасой шаҳри. 18 июн куни тушган Д.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йил 9 июнь кунидан 11 июнь кунигача бўлган вақт оралиғида тегишли банк томонидан берилган пластик картасидан 3.000.000 сўм пулларини ечиб олганлигини билдирган.

Терговга қадар текшириш давомида номаълум шахс Д.Н исмли аёлга тегишли банк томонидан берилган пластик картасидан компьютер техникасидан фойдаланиб, 3.000.000 сўм пул маблағларини яширин равишда талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни У.Р содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech