Қувасой шаҳрида автомашинадан пул ва антирадарни ўғирлаган шахс қўлга тушди
Қувасой шаҳар. Д.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 19 ноябрь кунидан 20 ноябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Пакана маҳалла ҳудудида жойлашаган кўп қаватли уй олдида қаровсиз қолган “Lasseti” русумли автомашинаси салонида бўлган 800 АҚШ доллари, 5.000.000 сўм пули ва бир дона 1.500.000 сўмлик “Neonline 7500” русумли антирадарини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлиги билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Т.Б ва Ғ.И содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати