27 Сентябр 2021 йил 421

Қувасой шаҳрида автомашина салонидан уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Қувасой шаҳри. 06 сентябрь куни Х.А ИИБга мурожааат қилиб, унда 01 сентябрь кунидан 02 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Қўчқорчи МФЙ ҳудудида қаровсиз қолдирилган “Мерседес Бенц” русумли автомашинаси салонидан нарҳи 1.500.000 сўмлик “Samsung А10” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни У.Ж содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech