13 Сентябр 2022 йил 388

Қувасой шаҳрида алдов йўли билан фуқаронинг пластик карта ҳисобидан пул ечиб олган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қувасой шаҳар.2022 йилнинг 11 август куни М.Д исмли аёл телеграмм ижтимоий тармоғи орқали С.М.ни ишончига кириб, унга вояга етмаган фарзанлари бўлса моддий ёрдам берилишини айтиб, бунинг учун пластик карта рақамини юбориши ҳақида ёлғон хабар юбориб, тегишли банк томонидан берилган картасини кўлга киритиб, карта ҳисобида бўлган жами 1.100.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech