4 Январ 2022 йил 525

Қувасой шаҳрида “Akfa” эшик ромларини ясаб беришни ваъда қилиб, алдаган шахс жавобгарликка тортилди  

Қувасой шаҳри. 2021 йилнинг 31 декабрь куни фуқаро У.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 23 август куни номаълум шахс ишончига кириб, “Akfa” эшик ромлари ясаб беришини айтиб, 10.000.000 сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан пулларни қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Ж содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech