13 Ноябр 2021 йил 449

Қувасой шаҳрида 50 тонна цементни ноқонуний қўлга киритган шахсларга жиноят иши қўзғатилди.

2021 йилнинг 30 октябрь куни  Қувасой шаҳар, Истиқлол кўчасида яшовчи С.О исмли фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, унда  2021 йилнинг январь ойида номаълум шахслар унинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган 50 тонна цемент махсулотларини 42.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулини бир хафта муддатда беришини айтишиб, цемент махсулотларини олиб кетишиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритганликларини ҳамда цемент махсулотларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини эҳтиёжи учун сарфлаб юборганликларини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув харакатлари давомида ушбу жиноятни  С.М ва Т.Улар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech