Қувасой шаҳрида 50 тонна цемент маҳсулотларини алдов йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Қувасой шаҳри. 27 июль куни фуқаро А.Х ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг февраль ойида номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган жами нархи 40.000.000 сўмлик 50 тонна цемент маҳсулотларини сотиб олишга келишиб, пулларини юк автомашинаси ҳайдовчисидан бериб юборишини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган цемент маҳсулотларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати