14 Август 2021 йил
456
Қувасой шаҳрида 4 нафар шахс 1 бош қорамолни ўғирлади
Қувасой шаҳри. 12 июль куни М.И. ИИБга мурожаат қилиб, унда 10 июль кунидан 11 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс Намуна МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдони четида қаровсиз ҳолда боғланган бир бош 17.000.000 сўмлик қорамолини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни К.Ж, М.Б., А.Б ва И.А.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати