12 Март 2022 йил
437
Қувасой шаҳрида 4 бош қорамолларни сотиб олган шахс эгасига пулларини бермади
Қувасой шаҳар.2021 йил 10 июнь куни Э.Р таниши А.Э.нинг ишончига кириб пулларини 10 кун ичида беришини айтиб 4 бош қора молларини 32.000.000 сўмга келишиб сотиб олиб молларни бошқа шахсларга сотиб пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати