20 Апрел 2022 йил 519

Қувасой шаҳрида 23.000.000 сўмлик лимон мевалар алдов йўли билан қўлга киритилди

Қувасой шаҳри.2022 йилнинг 6 март куни Б.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс телеграм ижтимоий тармоғидаги гуруҳ орқали танишиб, унга тегишли бўлган лимон меваларини сотиб олишини айтиб, ишончига кириб, пулларини 1 соат ичида олиб келиб беришга ваъда бериб, яшаш хонадонидан жами 23.000.000 сўмлик лимон меваларини олиб кетиб, пулларини алдов йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.С содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech