Қувасой шаҳрида 2 бош қорамолларни ўғирлаган шахс қўлга тушди
Қувасой шаҳар. Фуқаро Д.К ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 26 апрель куни номаълум шахс Валик маҳалла ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала ер майдонида қаровсиз қолган нархи 20.000.000 сўмлик 2 бош қора молларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган О.К содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати