Қувасой шаҳрида гиёҳфуруш қўлга тушди
Қувасой шаҳар. 08 январь куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Пакана маҳалла ҳудудида 4.500.000 сўм эвазига 1 бир дона юмалоқ шаклдаги 44,79 грамм гашиш гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида вақтида далилий ашё билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати