Қува туманидаги бир жуфт тилла зиракларни ўғирлаган аёл аниқланди
Қува тумани. М.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 01 февраль куни номаълум шахс марказдаги савдо мажмуаси ичидаги тилла тақинчоқлар сотадиган савдо растасида қаровсиз қолдирилган нархи 3.000.000 сўмлик “Латифа” номли бир жуфт тилла зиракларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни К.С содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати