13 Апрел 2023 йил 358

Қува туманида хонадонида марихуана гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётган шахс қўлга тушди

Қува тумани. 04 апрель куни туман ИИБ ТҚХ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тахтакўприк маҳалла ҳудудида Э.Э.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадони ётоқхонасида бўлган жавон тортмасидан бир дона гугурт қутида, шу хонанинг 2-жавони тортмасидан полимер пакетда “марихуна” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech