Қува туманида хонадонга ўғирликка тушиб ошхона дераза токчасида бўлган 700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритган шахс аниқланди
Қува тумани. 13 август куни Деҳқонобод МФЙ ҳудудида яшовчи С.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 07 август кунидан 08 август кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ошхонасидаги дераза токчасида бўлган 700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини яширин равишда ўғирлаганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ў.Х содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати