1 Март 2023 йил 370

Қува туманида хонадондан аёлнинг пулларини ўғирлаган шахс аниқланди

Қува тумани. Турк маҳалла ҳудудида яшовчи Ҳ.О исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 30 январь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги сандиғи устидаги аёллар кийими чўнтагида бўлган 200 АҚШ доллари ва 200.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширингалигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Ў.Д содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech