3 Сентябр 2021 йил 961

Қува туманида хонадондан 31.000.000 сўм пулларни ўғирлаган шахс аниқланди

Қува тумани. 2020 йилнинг 09 октябрь куни К.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 22 сентябрь кунидан 03 октябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Гўзал МФЙ Тинчлик кўчасида жойлашган янги қурилган кўп қаватли уйига калит танлаш орқали ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасида бўлган 31.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганилигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ю.К содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech