Қува туманида харидорнинг 100 АҚШ доллари қалбаки бўлиб чиқди
Қува тумани. 05 октябрь куни фуқаро М.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 13 сентябрь куни Тинчлик МФЙ ҳудудида жойлашган бозорчадаги тез тайёрланадиган емаклар дўконида савдо қилаётган вақтда номаълум шахс ёнида ўзбек сўмида пули қолмаганини айтиб, қалбаки усулда тайёрланган 100 АҚШ долларини бериб, ўзбек сўмига 1.060.000 сўмга баҳолаб, ундан 60.000 сўмга 3 дона лаваш маҳсулотини сотиб олиб, қолган 1.000.000 сўм фарқини нақд пул ҳисобида олиб кетганлигини маълум қилган.
Суд кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, 1 дона 100 АҚШ доллари купюрадаги пуллар полиграфик усулда нусха кўчириб кўпайтирувчи рангли принтер ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.М содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати