Қува туманида содир бўлган автоҳалокатда йўловчи тан жароҳати олди.
2020 йил 25 февраль куни соат тахминан 09:30 ларда, Қува тумани Маданият МФЙ ҳудудида яшовчи 26 ёшли фуқаро Ю.Н., ўзининг бошқарувидаги "Дамас" русумли транспорт воситасида "Шаҳрихон-Қува" автомобиль йўлининг 25 км.да Шаҳрихон тумани томондан Қува тумани томонга ҳаракатланиб келишда, Қува-Шаҳрихон ва Туркровот-Ўзбекистон кўчалари кесишган светофор билан тартибга солинган чорраҳадан ўтаётганида транспорт воситаси йўналишига нисбатан йўлнинг ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган Қува тумани Ўзбекистон МФЙ ҳудудида яшовчи 27 ёшли пиёдачи Б.Н.,ни уриб юборган. Натижада Б.Н., тан жароҳати олиб, Қува тумани шифохонасига ётқизилган.
Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасига кўра фуқаро Б.Н.,да бош тепа-энса соҳасида лат еган яра, чап билак ва тирсак суякларининг пастки қисми ёпиқ синиб силжиши, чап тирсак бўғими соҳасида шилинма аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича фуқаро Ю.Нга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу сабабли ҳайдовчилардан йўлларда эътиборлироқ бўлишларини ҳамда белгиланган тезликни оширмасликларини сўраб қоламиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати