12 Июн 2023 йил 353

Қува туманида шифохонадан телефон аппаратини ўғирлаган аёл қўлга тушди

Қува тумани. О.О исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 03 июнь куни номаълум шахс Тахтакўприк маҳалла ҳудудида жойлашган шифохонадаги муолажа хонасида қаровсиз қолдирилган нархи 2.800.000 сўмлик “Redmi A-10” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни С.М исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech