8 Июн 2023 йил 387

Қува туманида савдо дўкони растаси устида қаровсиз қолган аёлнинг сумкасидан пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Қува тумани. А.Ш исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 27 апрель куни номаълум шахс, Ғалаба маҳалла ҳудудида жойлашган савдо дўконидаги раста устида қаровсиз қолган сумкаси ичида бўлган 100 АҚШ доллари ва 2.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Қ.М исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech