15 Ноябр 2021 йил 591

Қува туманида қиморхона ташкил қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қува тумани. 11 ноябрь куни куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Х.Д. Раста МФЙ ҳудудида жойлашган тўйхона ертўласида фуқороларга қонунга хилоф равишда таваккалчиликка асосланган лотто ўйнашлари учун шароит яратиб, қиморхона ташкил этганлиги аниқланиб, ундан 1 дона қора қопда 1 дан 90 гача бўлган рақамли тошлар, 90 дона картондан ясалган картонлар, 1 дона касса аппарати, ёғочдан ясалган сандиқча ичидан 46.000 сўм пул, 1 дона микрафон, 1 дона карнай, 1 дона артел телевизор, 2 дона камера хотира картаси, совғалар 1 дона тефал, 4 дона чойнак, 1 дона газ плита, 1 дона термиз, 3 дона гилам холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Х.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech